Янгиликлар
“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиалида тадбир ўтказилди
  • 06.07.2023
  • 187

“Навоий МЭТ” филиалида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2023 йил 3 июлдаги 74-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ  бошқарув раисининг биринчи ўринбосари С.С.Артиқов томонидан ишчи-ходимлар билан йиғилиш ўтказилди.

Ушбу йиғилишда сайловда фаол қатнашиш, шунингдек, Филиалда ташкил этилган аварияни бартараф этиш бригадалари навбатчилиги,  уларнинг белгиланган объектларида хизмат вазифасини бажариши ишчи тартибда муҳокама этилди, тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг магистрал электр тармоқларида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>