Янгиликлар
“Дўстлар клуби”: «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ходимлари “Саодат” журнали таҳририятига ташриф буюришди
  • 27.06.2023
  • 174

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Ёдингизда бўлса юртимиз хотин-қизларнинг севимли нашри бўлган “Саодат” журнали ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ўртасида “Дўстлар клуби” ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Мана, қарийб икки йилдирки, Акциядорлик жамияти “Саодат” журнали таҳририяти билан ҳамкорликда мамлакатимизда китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтириш, қолаверса, хотин-қизлар ҳаёти, уларнинг турли соҳалардаги меҳнат фаолияти ёритиш, эришган ютуқларини эътироф этишни мақсад қилган.

Бугун, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ раҳбариятидан вакиллар “Саодат” журнали таҳририятига ташриф буюришди ва таҳририят ходимларини қўшалоқ байрам билан қутлашди.

⚡️ Учрашувда Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари, Бошқарув раиси маслаҳатчилари, Бирлашган касаба уюшмаси ҳамда Оила ва хотин-қизлар бошланғич ташкилоти вакиллари иштирок этиб, таҳририят ходимларининг ижодий фаолиятига муваффақият тилашди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>