Янгиликлар
«Ёш энергетиклар, бирлашайлик!» шиори остида спорт тадбирлари ўтказилди
  • 26.06.2023
  • 160

«Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган вазифалар ижросини бажариш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тизимида ёшлар иштирокидаги турли тадбирлар ўтказиб келинади. Мисол учун, «Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали Касаба уюшмаси ҳамда Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотлари томондан ишчи-ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил қилинди.

Энергетиклар спортнинг шашка, шахмат, мини футбол турлари мусобақаларида 1-, 2- ва 3-ўринлар учун баҳс олиб боришди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

⚡️Эслатиб ўтамиз, «Ёш энергетиклар, бирлашайлик!» шиори остидаги спорт тадбирлари мамлакатимизда 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилди.

 

✍️ Фарҳод Собиров, “Навоий МЭТ” филиали ёшлари етакчиси 

‖  FacebookInstagram ‖  Youtube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>