Янгиликлар
Тезкор хабар: 500 кВ кучланишли Л–550 тармоғини очиқ тақсимлаш қурилмасига улаш учун техник-муҳандислик амалиётларининг биринчи иш куни якунланди
  • 21.06.2023
  • 158

Маълумот ўрнида: Бугун, 2023 йил 21 июнь куни, тонгги соат 4:00 дан 11:00 га қадар «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали ҳамда бошқа турдош қурилиш-монтаж ташкилоти мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) Сирдарё вилояти мутахассислари ҳамда бошқа масъул ташкилот вакиллари иштирокида, “ACWA POWER” компанияси томонидан қурилаётган қуввати 1 500 МВт бўлган янги ИЭСнинг биринчи энергия блоки ишга туширилиши муносабати билан, 500 кВ кучланишли Л–550 тармоғини очиқ тақсимлаш қурилмасига улаш учун техник-муҳандислик амалиётларининг биринчи иш кунини якунлади.

Айни пайтда тармоқдан вақтинча узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш ишлари олиб борилмоқда.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>