Бўш иш ўрни: Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозими.
ТАЛАБЛАР:
✔️ Маълумоти: Oлий маълумотли;
✔️ Иш тажрибаси: Энергетика соҳасида ёки инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш бўйича камида 3 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши керак;
✔️ Иш стажи: Энергетика соҳасида камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши лозим;
✔️ Тилларни билиши: Давлат тили, рус тили ва инглиз тилларини мукаммал билиши зарур;
✔️ Қўшимча талаблар: Халқаро молия институтлари тартиб-қоидаларидан хабардор бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 16 июлдаги ПҚ–3857-сонли қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган Низомдан хабардор бўлиши керак;
✔️ Компьютер саводхонлиги: Microsoft office (Word, Exel, Power Point ва бошқалар) дастурларида ишлашни мукаммал билиш лозим.
⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25
⇒ Онлайн резюме: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
☎️ Мурожаат учун: 71-236-66-15.
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz info@uzbekistonmet.uz
ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:
✔️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;
✔️ Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;
✔️ Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати