Янгиликлар
Ашхобод шаҳридаги халқаро семинарда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти вакиллари иштирок этмоқда
  • 14.06.2023
  • 199

Айни дақиқаларда Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтаётган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг энергетика соҳасида ҳамкорлик ва бошқарув бўйича минтақавий семинарида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти вакиллари иштирок этмоқда.

Халқаро семинарнинг бу галги мавзуси «Афғонистон инқирози шароитида Марказий Осиёдаги табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш: истиқболдаги режалар ҳамда ечимини кутаётган масалалар йўл харитасининг муҳим унсурлари» деб номланган.

Семинарнинг тематик муҳокамаларида ноқулай (экстремал) об-ҳаво шароити ва иқлим ўзгаришида табиий ресурсларнинг танқислиги,  Марказий Осиёнинг чегарадош ҳудудларидаги ижтимоий тараққиёт масалалари, энергия ҳамда сув танқислиги муаммолари, табиий ресурсларни бошқаришда жамоатчиликнинг роли, давлатлараро ҳамкорлик, сув ресурслари оқимининг санитар меъёрлари, об-ҳаво, иқлим, сув, табиий офатлар хавфининг Марказий Осиё халқларининг маданий-маърифий, савдо-иқтисодий алоқаларига таъсири, муаммоларга маҳаллий ва халқаро ечимлар каби масалалар ўрганилмоқда.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>