Бугунги кунда Хитой ўзининг ядровий қувватини оширишда давом этмоқда. Айни вақтда умумий ўрнатилган қуввати 56,82 ГВт бўлган 54 та атом энергетика блоки ишламоқда. Шу билан бирга, мамлакат дунёда АҚШ ва Франциядан кейин учинчи ўринда туради.
Эътиборли жиҳати шундаки, ўтган йил давомида мамлакатда ишлаб чиқарилган электр энергияси умумий ҳажмининг қарийб 5 %и атом энергетикаси ҳиссасига тўғри келган. Энг муҳими, Хитой умумий ўрнатилган қуввати 26,81 ГВт бўлган яна 24 та атом энергетика блокини қурмоқда.
Манба: https://t.me/clearenergy/1993
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати