Янгиликлар
Фарғона вилояти 110/35/6 кВ кучланишли "2А" подстанциясидаги носозлик бартараф этилди
  • 12.06.2023
  • 137

❗️Соат 20:04 да Фарғона вилоятида 110/35/6 кВ кучланишли "2А" подстанциясида Т-4 трансформатор авариявий ҳолатда ўчган.

Ўчиш сабаби: подстанциядаги 35 кВ ўчиргичга чақмоқ тушиши оқибатида шикастланган ва ҳимоя режими орқали тармоқдан автоматик равишда узилганлиги аниқланган.

Натижада Қувасой шаҳридаги "Кварц" шиша заводи, "Қувасой цемент" корхонаси ҳамда аҳоли истеъмолчилари қисман электр таъминотидан узилган.

⚡️ Соат 20:41да электр таъминотидан узилган истеъмолчилар қайта уланди.

 

Веб-саҳифа ‖  FacebookInstagramTwitterYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>