Янгиликлар
Акциядорлик жамияти негизида Ходимларни тайёрлаш маркази ташкил этилиб, мутахассисларнинг малакасини ошириш жараёни амалга оширилмоқда
  • 08.06.2023
  • 224

Ёдингизда бўлса, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари A.A.Назиров томонидан 2023 йил 27 февраль санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишининг АН–16-сонли баёнида белгиланган вазифалар асосида Ахборот хизмати томонидан “ВИДEОДАРСЛАР ВА ТEСТ-СИНОВ МАШҒУЛОТЛАРИ” деб номланган махсус ўқув-ахборот канали — Акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари (муҳандислар ва электр чилангарлари) учун ташкил этилган касбий маҳорат ва малака оширишга мўлжалланган электрон платформа яратилган эди.

‖ VIDEODARSLAR VA TEST-SINOV MASHG‘ULOTLARI:

https://t.me/+Pz1qHR0W8mYzNmZi

Шу давр ичида Ахборот хизмати томонидан 5 та видеодарс ва 50 га яқин турли йўналишда тест топшириқлари эълон қилинди, ўқув-ахборот каналига бириктирилган мулоқот гуруҳида берилган топшириқ ва тест саволларининг жавоблари Акциядорлик жамияти муҳандислар ва электр чилангарлари томонидан қизғин муҳокама этилди.

Аввалроқ, аниқроғи 2022 йилнинг 16 июль санасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари A.A.Назиров томонидан имзоланган  АН-235-сонли кўрсатмада Мутахассис ходимларга ўқув машғулотларини ўтказиш тўғрисида Акциядорлик жамияти масъулларига бир қатор вазифалар қўйилган эди.

Жумладан, Магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассис ходимларининг тизимли равишда малакасини ошириш, назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда янги ўрнатилган замонавий электр ускуналари билан таништириш мақсадида олиб бориладиган фаолият ҳамда Кўрсатма бажарилишини назорат қилиш Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармасига юклатилиб,  қуйидаги вазифалар белгиланган эди:

• Магистрал электр тармоқлари филиаллари ходимларига (масофавий) ўқув машғулотлари ўтказиш учун “ENERGO-IT” филиали сифатли алоқа ташкил этиши;

• Тасдиқланган ўқув дастурига асосан ўқитувчилар пухта тайёрланган ҳолда ўқув машғулотлари ўтказиши;

• Барча магистрал электр тармоқлари филиалларининг (МЭТ филиали директорлари) тегишли ходимларини (рўйхатга асосан) ўқув машғулотларига қатнашишлари таъминлаши;

• Ўқув машғулотлар якунида ходимларнинг олган билимларини баҳолаш учун синов имтиҳонлари ўтказилиши ва иқтидорли ҳамда юқори баҳо олган ходимларни рағбатлантириш мақсадида раҳбариятга таклифлар киритиш.

Шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши баённомасига асосан «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220 кВ кучланишли “Келес” подстанциясининг Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи хоналари негизида Ходимларни тайёрлаш маркази ташкил этилиб, унга электр энергетика соҳасида бир неча йиллар ишлаган, ўқув-методик иш тажрибасига эга мутахассислар жалб қилинди. Шу билан бирга, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг “Устозлар гуруҳи” мураббийлари билан ҳамкорликда “Магистрал электр тармоқлари филиаллари тезкор ходимларининг малакасини ошириш, назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш бўйича 2023 йилда ўтказиладиган ўқув курслари дастури” ишлаб чиқилди.

Шуни мамнуният билан маълум қиламизки, Ходимларни тайёрлаш маркази айни пайтда 3-босқич тингловчиларга — тезкор ходимларининг малакасини ошириш, назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш бўйича дарсларни олиб бориш арафасида.

Ҳозирда Ходимларни тайёрлаш марказини замонавий техника, мебель ва кўргазмали ускуналар билан жиҳозлаш жараёни кетмоқда. Тинчловчиларга ўқув курси якунида тегишли сертификат ва малака ошириш жараёнида ўз билим-салоҳияти билан мураббийлар назарига тушган мутахассисларга Акциядорлик жамияти ҳамда Марказ раҳбариятидан ташаккурнома тақдим этиш, хорижий тилларни яхши билган ва ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларни хорижлик мутахассислар иштирокидаги малака ошириш жараёнига жалб қилиш каби ташкилий ишлар режалаштирилган.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Д.А.Исақулов Акциядорлик жамиятида фаолият олиб бораётган барча раҳбар ходимларга ўзлари яхши билган йўналишда “маҳорат дарси” ўтиб бериш, ушбу жараён тингловчиларга видеодарслар шаклида тақдим этилиш бўйича бир қатор тавсиялар бериб ўтди. Ахборот хизмати “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти муҳандисларини ушбу жараёнда фаол иштирок этишга таклиф этади.

Улуғбек Урунов, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ахборот хизмати раҳбари

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>