Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ–3284-сон қарори асосида юқори кучланишли подстанцияларда фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган электр ускуналарни замонавий, халқаро стандартларга мос келадиган ускуна ва жиҳозлар билан янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Мисол учун, қиймати 30,59 млн. АҚШ долларига тенг, Республикада ҳозирча ягона ҳисобланган элегаз изоляцияли комплект тақсимловчи қурилмага эга КРУЭ — замонавий подстанция қурилишига “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси томонидан старт берилди. Қурилиш бошланишига старт бериш маросимда буюртмачи, лойиҳачи ва қурувчи корхона раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
⇒ Эслатиб ўтамиз, КРУЭ 220/110/35 кВ кучланишли электр қурилмалари тендер савдоларида ғолиб деб топилган ХХРнинг “Shandong Electrikal Enjineering and Equipment Group Co. Ltd” компанияси томонидан етказиб берилади.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати