МУРОЖААТ МАЗМУНИ:
Хайрли кун!
«Masdar» компанияси билан ҳамкорликда қуёш ва шамол электр станцияларини қуришни режалаштирилаётгани ҳақида янгиликлар сайтларида ўқидик....
Биз сизга ишончли пудратчи ҳамкор сифатида компаниямиз хизматларини таклиф этишни истаймиз.
Биз Украинаданмиз. Ўзбекистонда халқаро талабларга мувофиқ қурилиш билан шуғулланишга тайёрмиз. Компаниямиз катта тажрибага эга, биргина 2019 йилда 192 МВт қувватга эга қуёш электр станцияларини қурдик. Шунингдек, умумий қуввати 750 МВт бўлган иккита шамол электр станцияларини қуришда (подстанция ва электр тармоқлари қуришда) иштирок этмоқдамиз.
Сизни қизиқтирган барча маълумотларни тақдим этишга тайёрмиз!
Бундан ташқари, агар керак бўлса, биз сизга тўлиқроқ тақдимот ва эҳтимолдаги ҳамкорликни муҳокама қилиш учун ташриф буюришингиз мумкин!
Биз сиздан фикр-мулоҳазаларни кутамиз...
Максим Терещенко
МУРОЖААТГА ЖАВОБ:
Ҳайрли кун!
Таклифлар учун ташаккур!
Сизнинг компаниянгиз билан келгусида ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз!
Илтимос, бизнинг халқаро тендерлар бўйича эълонларимизни кузатиб боринг.
Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/
«ИНВЕСТИЦИЯ САЛОҲИЯТИ» рукни
ТЕНДЕР МУДДАТИ ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 1 ИЮЛИГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ
Шунингдек, Сиз энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш таклифлари билан қуйидаги вазирликларга мурожаат этишингиз мумкин:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлилигига — https://mift.uz
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига — https://minenergy.uz
Ҳурмат билан, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти
Веб-саҳифа: uzbekistonmet.uz
Telegram: https://t.me/uzmetaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/
Twitter: https://twitter.com/uzbekistonmet
Instagram: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz
Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати