Янгиликлар
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Энергетика вазирлиги ҳамкорлигида муҳандислик мактабларини ташкил этиш бўйича семинар ташкил этилди
  • 02.06.2023
  • 150

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ҳамда Энергетика вазирлиги ҳамкорлигида “Муҳандислик мактаблари — саноат тармоқлари учун янги замон инженерларини тайёрлашнинг муҳим бўғини” мавзусида семинар ташкил этилди.
 

 

Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27 сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”да кимё саноати, энергетика, электр техникаси ва транспорт соҳаларида муҳандислар мактабини ташкил тиш бўйича белгиланган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

 

 

 

Семинарда Қонунчилик палатаси депутатлари, Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Ўзкимёсаноат” АЖ, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат техника университети ва бошқа саноат тармоқлари вакиллари иштирок этишди.

 

Семинар якунида Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан муҳандислар мактабини ташкил этиш борасида хорижий тажрибаларни чуқур ўрганган ҳолда таклифлар ишлаб чиқиш бўйича, шунингдек, соҳаларни ривожлантиришга қаратилган бошқа тавсиялар берилди.

 

Манба: https://minenergy.uz/uz/news/view/2871

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>