ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб байрам тадбири ўтказилди
  • 29.05.2023
  • 124

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан “Анҳор” боғида “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” ва “Халқаро оила куни” муносабати билан “Ҳар бир болага ва ҳар бир оилага меҳр-эътибор!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Байрам тадбирида ишчи ходимларнинг фарзандлари ўртасида турли ўйинлар, мусобақалар, саҳна кўринишлари каби бир қатор қувноқ чиқишлар намойиш этилди.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/8019

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

t.me/uzmetaxborotxizmati

>