Янгиликлар
Ўзбекистон кўргазмалар мажмуасида Энергетика форуми ўз ишини бошлади
  • 18.05.2023
  • 142

Аввал хабар берганимиздек, Энергетика вазирлиги ташаббуси билан 2023-йил 18–20 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон II халқаро энергетика форуми бўлиб ўтмоқда. Форум доирасида “Ўзбекистон нефт ва гази – ОГУ 2023” 25 юбилей халқаро кўргазмаси; “Энергетика, энергияни тежаш, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Pover Узбекистан 2023” 16-халқаро кўргазмаси; “Яшил энергетика технологиялари – GETSA 2023” ихтисослаштирилган бўлими ҳамда 3-Халқаро Ўзбекистон Энергетика анжумани бўлиб ўтиши режалаштирилган.

⚡️ " Pover Узбекистан 2023” 16 халқаро кўргазмасида энергетика соҳасининг деярли барча тармоқларига ихтисослашган корхона ва ташкилотлар ўз маҳсулот турлари ва хизмат кўрсатиш таклфлари билан иштирок этишмоқда. Кўргазма павильонларида маҳаллий саноат корхоналардан сўнг Россия ва Хитой энергетика соҳаси ташкилотлари иштирокининг салмоғи юқори.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>