Янгиликлар
Акциядорлик жамияти юристлари III Халқаро юридик форумида иштирок этмоқда
  • 17.05.2023
  • 135

Жорий йилнинг 17–18 май кунлари мамлакатимиз пойтахтида бўлиб ўтаётган “Tashkent law spring” (“Тошкент ҳуқуқ баҳори”) III Халқаро юридик форуми иштирокчилари орасида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ юридик хизмат ходимларини ҳам учратиш мумкин.

⚡️ Ташкилот ва идора юристларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур форумда Акциядорлик жамияти Юридик бошқармаси бошлиғи  Шерзод Ахмедов, Юридик бошқарма бош юрисконсулти Санжарбек Ғуломов, шунингдек, “Самарқанд МЭТ” филиали юрисконсулти Улуғбек Юлдошев ҳамда “Сурхондарё МЭТ” филиали юрисконсулти Комилжон Хомедовлар иштирок этмоқдалар.

Ҳуқуқшуносларнинг билим-малакаси ошиши энергетика соҳасида олиб борилаётган ўнлаб лойиҳалар иш самарадорлигига оъзининг ижобий таъсирини кўрсатади, деган умиддамиз.

Веб-саҳифа ‖  FacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>