Янгиликлар
ACWA Power компанияси ҳамда "Ўзбекистон МЭТ" АЖ ўртасида биринчи водородли ўғит лойиҳаси доирасида электр энергиясини сотиб олиш шартномаси имзоланди
  • 17.05.2023
  • 156

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 2023 йил 16 май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг Самарқанд шаҳридаги йиллик йиғилишида энергетика лойиҳасини амалга ошириш учун кредит ажратилиши тўғрисидаги ҳужжат имзоланган эди.

⚡️ Халқаро тадбирларнинг бугунги ишида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси биринчи ўринбосари С.С.Артиков иштирокида яна бир ҳужжат имзоланди — ACWA Power компанияси ҳамда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ўртасида биринчи водородли ўғит лойиҳаси доирасида электр энергиясини сотиб олиш шартномасини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Республика Энергетика вазирлигидан масъул ходимлар иштирок этишди.

Веб-саҳифа ‖  FacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>