Янгиликлар
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Самарқанд шаҳридаги подстанциялар навбатчилари ишини назорат кўригидан ўтказмоқда
  • 16.05.2023
  • 116

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2023 йил 16 май куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган “Барқарорликка сармоя киритиш” номли йиллик йиғилиш ва бизнес форуми доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) энергетика лойиҳасини амалга ошириш учун кредит ажратилиши тўғрисидаги ҳужжат имзоланган эди.

⚡️ Халқаро тадбирларнинг бугунги иши якунидан сўнг “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали иш фаолияти билан танишишни бошлади.

Шунингдек, хизмат сафари давомида Дадажон Айнақулович 220/110/35/10/6 кВ кучланишли "Чўпон-ота" подстанцияси фаолиятини назорат кўригидан ўтказди. Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси подстанцияда навбатчиликда турган мутахасислар билан суҳбатлашиб, масъулларга тегишли тавсияларини берди.

 

Веб-саҳифаFacebookInstagramYoutube

 

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>