Янгиликлар
Мардлик ва жасорат — ҳамиша барҳаёт
  • 09.05.2023
  • 147

✨ 9 май – "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан "Тошкент  шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали барча уруш ва меҳнат фахрийларини табриклайди.

Хотира ва қадрлаш куни том маънода халқимиз, айниқса, ёшларимиз онг-у шуурида ўтганларни ёд этиш, ҳаётни, тинчликни қадрлаш, ўзаро меҳр оқибатли бўлишдек инсоний фазилатларни қарор топтиришга хизмат қилмоқда.

Иккинчи жаҳон уришида қаҳрамонлик кўрсатган фахрийларимизнинг юртимиз тинчлиги учун чеккан заҳмати —биз учун ҳақиқий жасорат ва фахрий тимсоли.

⚡️ Қадрли ҳамкасбалар! Сизларни  9 май – "Хотира ва қадрлаш куни", Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 78 йиллиги билан самимий табриклаймиз. Барчангизга соғлик-саломатлик, узоқ умр, хонадонларингизга файз-барокат, тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилаймиз!

 

 

✍️  "Тошкент  шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали жамоаси

https://t.me/toshkentshaharMET


Veb-sahifa ‖  FacebookInstagramYoutube

«O‘zbekiston MET» AJ Axborot xizmati

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>