Янгиликлар
САМАРҚАНД: юқори кучланишли электр тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда
  • 08.05.2023
  • 179

«Самарқанд  магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги техник номи Л-С-И бўлган 220 кВ кучланишли электр тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мисол учун, электр тармоғининг 67–72-таянч устунлари оралиғи бегона ўтлардан тозаланиб, диспетчерлик номлари янгиланди. Шунингдек, 32 дона эскирган изоляторлар замонавийларига алмаштирилди, 5 дона таянч устунидаги қушлар қўнишига қарши мосламаларнинг техник ҳолати текширилди, носозлари таъмирланди.

Маълумот ўрнида: 220 кВ кучланишли Л-С-И электр узатиш ҳаво линияси 1963 йилда ишга туширилган бўлиб, унинг узунлиги 55,737 километрдан иборат.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>