Янгиликлар
”Ўзбекистон МЭТ” АЖ мутахассислари 500 кВ кучланишли «Суғд» подстанцияси фаолияти билан танишдилар
  • 06.05.2023
  • 118

Аввал хабар берганимиздек, ”Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси ҳамда мутахассислари Тожикистон энергетика соҳасида олиб борилаётган йирик лойиҳалар билан танишдилар.

Мисол учун, Ўзбекистон делегацияси 500/220/35 кВ кучланишли «Суғд» подстанциясида бўлиб, ушбу энергетика объектига ўрнатилган электр қурилма ва ускуналари, подстанцияга кирувчи ва чиқувчи ҳамда Ўзбекистон электр энергетика тизими билан боғловчи электр узатиш тармоқлари иш фаолияти билан яқиндан танишди.  

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов “Энергия” МДМ раҳбари Х.А.Шамсиев ҳамроҳлигида Тожикистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Усмонали Усмонзода билан учрашиб, Тожикистон энергетика тизимининг Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими билан параллел ишлашини қайта тиклаш бўйича тегишли келишув эришиб, иш режасида назарда тутилган вазифалар муддатига аниқлик киритишди.

Ахборот хизмати

>