«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги техник номи Л-К-И бўлган 220 кВ кучланишли электр тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида: 220 кВ кучланишли Л-К-И электр узатиш ҳаво линияси 1963 йилда қурилиб ишга туширилган, унинг узунлиги 17,158 километрдан иборат.
Эътиборингизга ҳавола этилган суратларда мазкур электр тармоғининг 44–52-таянч устунлари оралиғида олиб борилаётган мукаммал таъмирлаш ишлари акс эттирилган.
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати