Аввал хабар https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/category/2 берганимиздек, шу кунларда Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг навбатдаги 41-йиғилиши ҳамда Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгашининг 39-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Бугун, 2023 йил 4 май куни Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгашининг 39-йиғилиши ўз ишини бошлади. Тадбир Тожикистоннинг “Барки Точик” очиқ турдаги акциядорлик жамияти холдинг компанияси биносида бўлиб ўтмоқда.
Маълумот ўрнида: 2023 йилнинг октябрь ойидан Мувофиқлаштирувчи комиссия ва Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгаши йиғилишларининг мезбонлик навбати — Ўзбекистонга, яъни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига этади.
Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгаши йиғилишида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов, Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси У.П.Урунов, Тизим хизматлари бош бошқармаси бошлиғи З.Д.Жўраев ҳамда Электр энергияси экспорти ва импорти бўлими бошлиғи Б.Т.Каримовлар иштирок этмоқда.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати
https://t.me/uzmetaxborotxizmati