Янгиликлар
Диққат, эълон! Қурилиш-монтаж ишлари давомида Қашқадарё вилоятининг айрим тармоқларида қисқа муддатли ўчишлар кузатилиши мумкин
  • 04.05.2023
  • 134

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали балансида бўлган 220 кВли “Қарши” ҳамда 220 кВли “Муборак” подстанцияларида модернизация ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, 2023 йил 05 май куни соат 12:00 дан 15:00 га қадар —  куннинг ёруғ қисмида (3 соат) Қарши шаҳри ва Муборак туманининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, куннинг ёруғ қисмида, яъни истеъмол ҳажми сезиларли даражада камайганда, техник номи В-Л-Жанубий-1-35 кВ бўлган электр узатиш ҳаво тармоғининг юкламаси В-Л-Жанубий-2-35 кВга  ўтказилиб, В-Л-Жанубий-1-35 кВ маълум муддатга (3 соат) таъмирга чиқарилади.

Худди шу каби белгиланган муддатда В-Л-Қоровулбозор-35кВ линияси ҳам маълум муддатга (3 соат) таъмирга чиқарилади.

⚡️ Келтирилган ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Ахборот хизмати

>