Янгиликлар
500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ўтказилган тендер савдолари ғолиби билан муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди
  • 02.05.2023
  • 129

Бугун, 2023 йил 2 майида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ раҳбарияти “Xian Electric Engineering Co., Ltd” (XXR) компанияси бош директори Ли Зҳифу бошчилигидаги делеграцияни қабул қилди.

Маълумот ўрнида: мазкур компания Тошкент вилоятида 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ўтказилган тендер савдолари натижаларига асосан ғолиб деб топилган ва у билан 2022 йилнинг 23 декабрида қиймати 14,68 млн АҚШ долларига тенг бўлган шартнома имзоланган.

Учрашув давомида томонлар энергетика соҳасида орттирилган тажриба ва ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама этишди. Истиқболдаги режалар таҳлил этилди.

 

Веб-саҳифаFacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>