Янгиликлар
Online: II Тошкент Халқаро инвестиция форумида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти вакиллари иштирок этишмоқда
  • 27.04.2023
  • 126

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2023 йил 27 апрель куни пойтахтимизда II Тошкент Халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов ва Акциядорлик жамиятининг бошқа масъул ходимлари иштирок этишмоқда.

⇒ Маълумот ўрнида: Congress Hall Tashkent Cityда II-Тошкент халқаро инвестиция форуми (TIIF-2023) 2 кун давомида, яъни 27–28 апрель кунлари ўз ишини давом эттиради. Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг инвестициявий салоҳиятини атрофлича очиб беришга қаратилган ялпи мажлис, экспертларнинг 30 дан ортиқ қизғин баҳс-мунозаралари, панель мунозаралари, давра суҳбатлари ва b2b музокаралари ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда ўтказилган ва халқаро эътирофга сазовор бўлган I Тошкент халқаро инвестиция форумида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан имзоланган инвестиция келишувлари ҳақида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон–24» каналининг «Янгиликлар 24» дастури орқали лавҳа узатилган эди.

▶️ Бу ҳақда батафсил

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>