2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БУХОРО: Фойдаланиш муддати тугаган электр қурилма ва жиҳозлари ўрнига янги ва ихчам — замонавий қурилма ва жиҳозлар ўрнатилмоқда
  • 26.04.2023
  • 222

Аввал хабар берганимиздек, юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ва таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда.

Йиллик режага асосан “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги 220/110/35/6 кВ кучланишли "Бухоро” подстанциясида ҳам модернизация лойиҳасига мувофиқ жисмонан эскирган МСВ-35 кВ русумдаги эски ўчиргич замонавий вакуумли ўчиргичларга алмаштирилмоқда.

Шунингдек, мазкур юқори кучланишли подстанциясида эскирган изоляторларни янги русумдаги замонавий изоляторларга алмаштириш ишлари давом этмоқда.

Бундан ташқари, Филиали тасарруфидаги Л-Б-А-220 кВ электр узатиш ҳаво тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

✍️ Собит Арсланов, “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали директори

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati