Янгиликлар
Ҳуқуқий саводхонлик бўйича маънавият соати тадбирлари ўтказилди
  • 25.04.2023
  • 202

Конституциявий ислоҳотларнинг бош мақсади — инсон қадри, халқ манфаатини ҳимоя қилувчи қомусимизнинг мукаммал бўлишини таъминлашдан иборат. Кўпчилигимизнинг бир одатимиз бор: қачонки, эркинлигимиз, ҳақ-ҳуқуқларимиз, орзу-хавасларимиз турли сабаб-баҳоналар билан поймол қилинса, қаердан нажот кутишни билмай қоламиз. Айрим юртдошларимизнинг бундай тушкун кайфиятга тушиб қолишига гоҳида инсон ҳақ-ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қимматига дахлдор қонунларига қатъий риоя қилинмаётганида намоён бўлади.

Яқинда “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиалида касаба уюшма қўмитаси ва Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида “Конституция меники, сеники ва бизники! Конституция ўзимизники!” мавзусида янгиланаётган Бош қомусимиз лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган маънавият соати Филиалнинг бош биноси ҳамда юқори кучланишли подстанциялардаги ишчи-ходимлар иштирокида ўтказилди.

Филиалнинг етакчи ҳуқуқшуноси Аҳмад Исмаилов қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституциянинг моддалари 128 тадан 155 тага, нормалар эса 275 тадан 434 тага кўпайганига, Конституция қарийб 65 фоизга янгиланганига, амалдаги 128 та моддадан 91 тасига концептуал ўзгартиришлар киритганига эътибор қаратди. Ушбу ўзгартиришларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра, «Инсон–жамият–давлат», “Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат” деган тамойилларга асосланганини тушунтириб ўтди.

Маънавият соатида сўз олган маърузачи тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларига, Конституциявий қонун лойиҳасидан ўрин олган кўплаб янги модда ва нормаларга батафсил изоҳ ва тушунтиришлар бериб ўтди.

Тадбир ташкилотчилари ишчи-ходимларни 2023 йилнинг 30 апрель кунида бўлиб ўтаётган Референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

✍️ “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали Касаба уюшма қўмитаси бошланғич ташкилоти

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>