Янгиликлар
Рамазон Ҳайити арафасида хайрия тадбири ўтказилди
  • 19.04.2023
  • 166

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда ёшлар сиёсати борасида бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Акциядорлик жамиятнинг 2023 йилга мўлжалланган “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастури”га мувофиқ жорий йил 18 апрель куни Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14 сонли меҳрибонлик уйида “Биз сен билан, азиз болажон!” шиори остида маънавий-маърифий ва хайрия тадбири ўтказилди.

 

⚡️Тадбирни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Феруз Қурбонов очиб берди. Тадбирда 15 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби аъзолари ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг ёшлари томонидан бадиий саҳна кўринишлари тақдим этилди.

 Тадбир давомида болажонлар учун эсдалик совғалари тарқатилди.

✍️ Азизбек Ботиров, Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти раиси

Ахборот хизмати

>