Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ матбуот котиби махсус сертификат билан тақдирланди
  • 07.04.2023
  • 145

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 4–6 апрель кунлари АОКАда америкалик оммавий коммуникациялар бўйича эксперт — Боб Женсен иштирокида матбуот котиблари учун семинар-тренинг ўтказилди.

Уч кун давом этган тренинг машғулотларида давлат органлари ва идоралари, шунингдек, маҳаллий ҳокимиятлар ахборот хизматлари раҳбарлари кутилмаган инқирозли вазиятларда жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан коммуникацион муносабатларни ўрнатиш, аҳолига биринчилардан бўлиб тезкор ва асосли хабарни етказиш, дезинформация ва фейк ахборотлар билан ишлаш ҳамда бошқа муҳим масалалар юзасидан билим ва кўникмаларини оширишди.

Семинар-тренингда фаол ва муваффақиятли иштироки учун матбуот котиблари, жумладан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ матбуот котиби У.П.Урунов ҳам махсус сертификат билан тақдирланди.

 

 

Cеминар-тренинг ўз якунига етди.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>