Янгиликлар
Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган шаҳслар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади
  • 01.04.2023
  • 159

#2023_йил_1_апрелдан

Умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 3 йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – 10 йил муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:

♦ ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғини;

♦ қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини;

♦ юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини.

 

Манба: https://t.me/huquqiyaxborot/13488

            https://t.me/minenergy_uz/7603

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>