Янгиликлар
«ЖИЗЗАХ» ПОДСТАНЦИЯСИДА ЯНГИ РУСУМДАГИ ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИ ЎРНАТИЛДИ
  • 06.06.2020
  • 757

  «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали тассарруфидаги 220/110/10 кВ ли «Жиззах» подстанциясига туташ 10 кВ ли «Тинчлик» ҳаво тармоғида содир бўлган қисқа туташув натижасида подстанцияда техник носозлик юзага келган эди. Маълум бўлишича, 10 кВ К-47 русумли электр ускунасининг ўтиш изоляторлари электродинамик куч таъсирида ёрилган, қисқа туташув таъсирида реле ҳимояси шкафлари яроқсиз ҳолга келган.

  Жиззахлик энергетиклар томонидан электр ускуналари тўлиқ демонтаж қилиниб, ўрнига янги, 10 кВ ли замонавий К-59 русумидаги электр ускунаси ўрнатилди ва электр таъминоти ишончлилиги оширилди.
 
  Маълумот ўрнида: аксарият ҳолларда юқори кучланишли электр тармоқларидаги носозликлар бартараф этилиши учун истеъмолчилар тармоқдан узилиши талаб этилмайди, автоматик тарзда захира тармоқларга қўшимча юклама берилиши натижасида таъминот жараёни узлуксиз равишда давом эттирилади.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>