«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг «Тошкент металлургия заводининг ташқи объектларини қуришда электр энергияси билан таъминлаш» лойиҳаси муваффақиятли якунланди.
Лойиҳа дастлаб «Қўйлиқ» ва «Адолат» подстанциялари оралиғидаги 220 кВли ҳаво линиясини кесиш орқали янги тармоқ тугуни ҳосил қилиш билан бошланди. Сўнгра «Сирғали» подстанциясигача узунлиги 2х23 (46) км бўлган 220 кВ ли ҳаво линияси қуриб битказилди. Лойиҳанинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундан иборатки, йирик саноат корхонаси жойлашган ҳудуд атрофидаги бошқа истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талабини ҳам қондириш, таъминотнинг ишончлилигини эҳтиёжга мувофиқ ошириб бориш мақсадида янги, замонавий ускуналар билан жиҳозланган 220/110/10 кВ кучланишли «Сирғали» подстанцияси фойдаланишга топширилди.
© Бу ҳақда батафсил «Ўзбекистон–24» телеканалининг «Ахборот» дастурида.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati