Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси ҳамда мутахассислари Марказий Осиё энергетика инвестициялари ва савдо форумида иштирок этишмоқда
  • 03.03.2023
  • 177

Ёдингизда бўлса, жорий йилнинг 22 феврал куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.Исақулов бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақасида энергетика бўйича амалиётининг миссия раҳбари Судешна Гош Банерджи хоним бошчилигидаги мутахассислар билан ишчи тартибдаги муҳокамалар учрашувини ўтказган эди.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/17797

Ишчи тартибдаги учрашувда мутахассислар энергия танқислигининг потенциал таъсирини юмшатиш, Жаҳон банки лойиҳаларининг расмий ҳужжатлари, шунингдек, Лондонда бўлиб ўтиши кутилган Марказий Осиё энергетика инвестициялари ва савдо форумига тайёргарлик масалалари муҳокама этишганди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг кўрсатмасига биноан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.Исақулов ҳамда Инвестиция бош бошқармаси бошлиғи Ф.Юнусхўжаев айни кунларда Лондон шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё энергетика инвестициялари ва савдо форумида иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё энергетика инвестициялари ва савдо форумида Ўзбекистондан турли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этмоқда.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>