«Қорақалпоғистон МЭТ» филиали Касаба уюшмасининг қўллаб-қувватлаши, Филиал Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзоларининг ташаббуси билан, Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш марказида ташкил этилган «Мен донорман» акциясида «Қорақалпоғистон МЭТ» филиалининг бир қатор кўнгилли ишчи-ходимлари иштирок этишди.
Шоир Ибройим Юсупов айтканидек:
Нафсин тийиб, нон берар,
Томиридан қон берар,
Керак бўлса, жон берар –
Бир одамга бир одам.
Эслатиб ўтамиз, магистрал электр тармоқлари филиали ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 августдаги ПҚ–348-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг расмий хати ва «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг хабарномасига асосан «Мен донорман» акциясида иштирок этишди.
❗️ Унутманг, сизнинг қонингиз кимнингдир умрини сақлаб қолиши мумкин!
✍️ «Қорақалпоғистон МЭТ» филиали
Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Youtube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати