Янгиликлар
Ёш энергетиклар Ўзбекистон тарихи давлат музейига саёҳат уюштиришди
  • 24.02.2023
  • 201

Юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати амалга ошириш борасида Акциядорлик жамияти Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида навбатдаги саёҳат тадбири ташкил этилди.

⚡️ Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни ҳар жиҳатдан юксак маънавиятли қилиб тарбиялаш ҳамда миллий қадриятларимиз билан яқиндан таништириш мақсадида ташкилотимиз ёшлари Ўзбекистон тарихи давлат музейига ташриф буюришди.

Саёҳат тадбири доирасида ёшлар юртимиз тарихи, Ватанимиз сарҳадларида топилган тарихий ашёлар, қадимги манзилгоҳлар, бундан ташқари, мустақиллик даврида амалга оширилган тарихий ўзгаришлар билан танишдилар.

✍️ Азизбек Ботиров, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти раиси

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>