Янгиликлар
Ўзбекистон ва Тожикистон энергетиклари халқаро мувофиқлаштириш диспетчерлик маркази иштирокида муҳокамалар учрашувини ўтказишди
  • 23.02.2023
  • 244

Бугун, 2023 йилнинг 23 февраль куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари Тожикистон Республикаси “Барки точик” ОАЖ мутахассисларидан иборат делегация аъзолари билан муҳокамалар учрашувини ўтказди. Ишчи тартибдаги йиғилишда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчерлик маркази” ДУК ҳамда “Энергия” мувофиқлаштириш диспетчерлик маркази мутахассислари иштирок этишди.

Мутахассислар “Тожикистон ва Марказий Осиё бирлашган энергетика тизими параллел ишини тиклаш” лойиҳаси, бундан ташқари, 2023 йил мелиорация мавсумидаги ҳамкорлик, 2022/2023 йил куз-қиш мавсумида минтақа миқёсида юзага келган энергия тақчиллиги, 2023 йил ёз мавсумида электр энергияга бўлган талабнинг кескин ошиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар, 2023/2024 йил куз-қиш мавсумига лозим тайёргарлик кўриш ва бошқа кун тартибидаги масалаларни муҳокама этишди.

Айни пайтда муҳокамалар учрашуви давом этмоқда. Батафсил маълумотлар Тизим хизматлари бош бошқармаси маълумотномасига таянган ҳолда эълон қилинади.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>