Янгиликлар
2022 йил САРҲИСОБИ. 6-сонли: Капитал қурилиш бошқармаси — лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж, модернизация ва реконструкция, теxник қайта жиҳозлаш, объектларни молиялаштириш ҳамда йиллик ва истиқболли режалар асосида фаолият
  • 23.02.2023
  • 191

Маълумки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўзининг бир қатор вазифалари амалга ошириш билан бирга юқори кучланишли электр тармоқларини қуриш, тармоқларни кенгайтириш, модернизация ва реконструкция қилиш, теxник қайта жиҳозлаш, объектларни молиялаштириш ҳамда йиллик ва истиқболли режалар асосида электр тармоқларининг қурилиш дастурлари ижросини амалга оширади.

Умуман олганда, Акциядорлик жамияти таркибидаги Капитал қурилиш бошқармаси магистрал электр тармоқларда олиб борилаётган лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширилиши ва ўз вақтида молиялаштирилишини мувофиқлаштиради.

Шунингдек, бошқарма “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибий корхона ва бўлинмаларидан лойиҳанинг бажарилишини назорат қилиш жараёнида пудратчи ташкилотларнинг шартнома мажбуриятларини ва, зарур бўлганда, шартномада назарда тутилган санкцияларни тақдим этишни талаб қилади.

Ушбу амалиётлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиш ва қарорлари, Энергетика вазирлиги топшириқ ва кўрсатмалари ҳамда Шаҳарлараро норма қоидалари, xавфсизлик қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатлари асосида олиб борилади.

Бошқармага 2019 йил 2 октябрда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан лойиҳаларни тармоқ экспертизасидан ўтказиш гувоҳномаси тақдим этилган. Мисол учун, Капитал қурилиш бошқармаси томонидан 2022 йил якунига қадар қуйидаги лойиҳаларга тармоқ экспертиза хулосаси берилди:

• Жиззах вилояти, Зарбдор туманидаги 110/10/10 кВ кучланишли “ДНС-2” подстанциясини 220/110/10 кВга ўзгартириш ва реконструкция қилиш;

• “Сирдарё вилоятида қуввати 1500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциясини қуриш” лойиҳаси доирасида 500 ва 220 кВ ҳаво тармоқларига улаш лойиҳаси;

• Мавжуд 220 кВли “Л-Ю-К” ҳаво электр узатиш тармоғи ерусти метросининг “Қўйлиқ” ва “Қипчоқ” станциялари оралиғида кесишган қисмини реконструкция қилиш;

• Самарқанд вилоятидаги 220/110/10 кВ кучланишли “Самарқанд” подстанциясидаги “Т-1А” захира автотрансформатори ячейкасини реконструкция қилиш;

• “220 кВ “Беруний” подстанциясида 125 МВА қувватли АТ-2–200 — иккинчи автотрансформаторни ўрнатиш ва қурилиш”;

• Навоий вилояти, Томди туманидаги “Горная” подстанциясини реконструкция қилиш ва Т-3 трансформаторини ўрнатиш лойиҳаси;

• “Ургут” эркин иытисодий зонасининг “Мерганча” ҳамда “Сариқтепа” мавзеларида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Ургут туманидан ўтувчи 220 кВли юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғидан алоҳида тармоқ чиқарган ҳолда қуввати 2х125 МВА подстанция қуриш лойиҳаси;

• Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 220/35/6 кВли “А” подстанциясини модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳаси;

• “Қашқадарё вилоятидаги 220/110/10 кВли “Амир Темур” подстанциясида 125 МВА қувватли Т–2 автотрансформаторини ўрнатиш” (II босқич) лойиҳаси;

• Жиззах вилояти, Зарбдор туманидаги 110/10/10 кВ кучланишли “ДНС-2” подстанциясини 220/110/10 кВга ўзгартириш ва реконструкция қилиш (V-босқич) лойиҳаси;

• “Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида “Шеробод” подстанциясидаги 63 МВА қувватли трансформаторни ва 250 МВА қувватли куч автотрансформаторига алмаштириш лойиҳаси;

•“Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида “Қарши” подстанциясида юқори кучланишли ускуналарни алмаштириш лойиҳаси.

 

     “Ўзбекистон МЭТ” АЖ республика иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бизнес субъектлари ҳамда аҳоли томонидан электр энергиясига бўлган талабни ортиб бораётган қисмини тўлиқ қоплаш мақсадида, Акциядорлик жамияти тасарруфидаги электр тармоқларини модернизация ҳамда реконструкция қилиш ишларини жадал олиб бормоқда. Хусусан, 2022 йилда инвестиция лойиҳалари доирасида 10 подстанцияларда жами 1241 МВА қўшимча электр оқимининг ўтказувчанлик қуввати яратилди.

Жумладан:

Тошкент шаҳри – 436 мегавольт•ампер

“Трактрсоз” подстанциясида 125 МВА;

“Юксак” подстанциясида 138 МВА;

“Озодлик” подстанциясида 200 МВА.

Самарқанд вилояти – 216 мегавольт•ампер

“Чўпонота” подстанциясида 216 МВА.

Сурхондарё вилоятида – 187 мегавольт•ампер

“Шеробод” подстанциясида 187 МВА.

Жиззах вилоятида – 125 мегавольт•ампер

“ДНС-2” подстанциясида 125 МВА.

Навоий вилоятида – 63 мегавольт•ампер

“Горная” подстанциясида 63 МВА.

Бухоро вилоятида – 62 мегавольт•ампер

“Қуюмозор” подстанциясида 62 МВА.

Қашқадарё вилоятида – 125 мегавольт•ампер

“Амир Темур” подстанциясида 125 МВА.

 

Шунингдек, 2022 йил давомида мавжуд юқори кучланишли электр узатиш тармоқларига яна узунлиги 125 км бўлган магистрал электр тармоқлари қуриб уланди.

Жумладан:

• Узунлиги 45 км бўлган “Суғдиёна” ва “Чўпонота” подстанциялари оралиғида 220 кВли ҳаво тармоғини қуриш” лойиҳаси;

• Узунлиги 58 км бўлган 220 кВ “Амир Темур” подстанциясини “Ғузор” подстанциясидан 220 кВ ҳаво линияси билан қуриш” лойиҳаси;

• 220 кВли “Сирғали” подстанциясига “кириш-чиқиш” бўлган узунлиги 22 км бўлган 110 кВ Л-19-Д ҳаво тармоғини қуриш” лойиҳаси.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
30 декабрдаги ПҚ–72-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар доирасида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жами 112,45 млн АҚШ доллари ўзлаштирилди, яъни шу маблағлар миқдоридаги ишлар бажарилди. Бажарилган ишлар режага нисбатан 125,22%ни ташкил этди. Шундан, давлат кафолати остидаги чет эл маблағларидан 64,425 млн АҚШ доллари — режага нисбатан 100,0%, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ўз маблағларидан 45,712 млн АҚШ доллари — режага нисбатан 180 %, шу билан бирга, бюджет ссуда маблағлари ҳисобидан 2,314 млн АҚШ долларга бажарилди.

 

  “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Капитал қурилиш бошқармаси, Магистрал электр тармоқлари филиаллардаги Капитал қурилиш бўлимлари билан биргаликда, 2022 йилда асосий фонд қиймати 863,948 млрд сўмлик бўлган лойиҳалар якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Жумладан:

• “Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳаси – 472,518 млрд. сўм;

• Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Тутли қишлоғидаги қуёш фотоэлектрстанциясининг ташқи объектларини қуриш (220 кВ кириш-чиқиш ҳаво электр тармоғини, кириш йўли, тўсиқ ва бошқалар)– 5,922 млрд. сўм;

• “Жанубий-Ғарбий магистрал электр тармоқларининг эскирган жиҳозларини алмаштириш ва модернизациялаштириш” лойиҳаси –  3,724 млрд. сўм;

• “Поп–Наманган–Андижон электрлаштирилган темирйўл линиясининг ташқи объектларини электр таъминоти билан таъминлашда таянч подстанциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси – 8,328 млрд. сўм;

• “500 кВ Сурхон–Пули-Хумри (Хўжа-Алвон) электр тармоғини қуриш лойиҳаси доирасида 500 кВли «Сурхон» подстанциясидаги очиқ тақсимловчи қурилмани кенгайтириш” инвестиция лойиҳаси – 13,828 млрд. сўм;

• “220 кВ “Беруний” подстанцияда 125 МВА қувватли АТ-2–200 иккинчи автотрансформаторни ўрнатиш ва қурилиш” инвестиция лойиҳаси –
2,237 млрд. сўм;

• “220 кВ “Тахиатош ИЭС”дан “Хоразм” подстанцияси орқали  Саримой аҳоли яшаш пункти (Хоразм вилояти) оралиғида электр узатиш тармоғини қуриш” инвестиция лойиҳаси – 113,648 млрд. сўм;

• “Хоразм вилоятида “Hidro Energi F.S.” компанияси томонидан қурилаётган, қуввати 174 МВт бўлган газ-поршенли электр станцияси қурилиши доирасида “Хоразм” подстанция кенгайтириш учун 2 дона 110 кВли ячейка ўрнатиш” лойиҳаси – 1,538 млрд. сўм;

• Бухоро вилоятида қурилаётган қуввати 270 МВт бўлган ИЭС учун 220 кВ кучланишдаги ҳаво тармоғини қуриш – 18,218 млрд. сўм;

• “Самарқанд–Бухоро темирйўл линиясини электрлаштириш ва тезюрар пассажир поезди ҳаракатини ташкиллаштириш”лойиҳаси  – 32,214 млрд. сўм;

• Жиззах вилояти, Зафаробод туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли “ДНС-2” подстанциясини 220/110/10 кВ кучланишга ўтказиш лойиҳаси – 64,476 млрд. сўм.

• 220 кВ кучланишли «Амир Темур» подстанциясини «Ғузор» подстанциясидан чиқувчи 220 кВ кучланишли ҳаво линияси билан қуриш лойиҳаси – 41,305 млрд. сўм;

• “Ўзбекистон МЭТ” АЖ учун Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй манзилида камида етти қаватли ишлаб чиқариш диспетчерлик корпуси қурилиши лойиҳаси – 63,512 млрд. сўм;

• НКМКдан ўтказилган подстанцияларни модернизация  ва реконструкция қилиш лойиҳаси – 15,852 млрд.сўм;

• “Навоий ИЭС” АЖ дан “Химия” подстанцияси оралиғида 220 кВли ҳаво тармоғини куриш – 6,627 млрд.сўм.

Капитал қурилиш бошқармаси жамоаси томонидан 2022 йилда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган барча куч ва ресурслар сафарбар этилди.

✍️ Капитал қурилиш бошқармаси жамоаси

 

 

 

 

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>