Янгиликлар
Online: Айни пайтда Жаҳон банкининг энергетика бўйича мутахасссислари билан муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтмоқда
  • 22.02.2023
  • 141

Ушбу дақиқаларда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақасида энергетика бўйича амалиётининг миссия раҳбари Судешна Гош Банерджи хоним бошчилигидаги мутахассислар билан ишчи тартибдаги муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтмоқда.

⚡️ Хорижий ҳамкорларни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи кутиб олишди.

Учрашувда энергия танқислигининг потенциал таъсирини юмшатиш, Жаҳон банки лойиҳаларининг расмий ҳужжатлари, Лондонда бўлиб ўтиши кутилаётган Марказий Осиё энергетика инвестициялари ва савдо форумига тайёргарлик масалалари муҳокама этилмоқда.

⇒ Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг ПҚ–113-сонли қарорига кўра, Республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш, унинг ишончлилиги ва хавфсизлигини ошириш юзасидан бир қатор вазифалар ижроси юклатилган эди.

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>