Азиз юртдошлар, ҳурматли ҳамкасблар!
Рамазон ойи азалдан эзгулик, хайр-саховат ва меҳр-мурувват ойи сифатида юртимиз ҳаётида алоҳида ўрин эгаллаб келади. Ушбу қутлуғ ойда кўпсонли энергетиклар ҳам савобли амалларга қўл уриб, халқимиз бошига тушган турли синовлар ва табиий офатлар шароитида ҳамжиҳатлик намунасини кўрсатгани таҳсинга лойиқ.
Ҳар қандай машаққат меҳнат ва сабр-тоқат билан енгиб ўтилади. Мамлакатимизда электр энергияси таъминоти учун масъул бўлган барча ҳамкасбларимиз бугунги синовлардан янада ғайратли ва тадбирли бўлиб чиқишига ишонаман.
Муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган тараққиёт йўлида ташлаётган қадамларимиз халқимизнинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилмоқда. Тараққиётимиз бардавом бўлсин!
Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклаб, эзгу тилакларингиз ижобатини тилайман!
Ҳурмат билан,
Д.А.Исақулов, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раиси
t.me/uzmetaxborotxizmati