Янгиликлар
2022 йил САРҲИСОБИ. 5-сонли: Ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча куч ва имкониятлар сафарбар этилди
  • 16.02.2023
  • 261

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз тасарруфига 18 та бошланғич касаба уюшма қўмиталарини бирлаштирган бўлиб, жами 4332 нафар касаба уюшма аъзоларига эга. Шундан 737 нафар хотин-қизлар ва 771 нафар ёшлар бошланғич ташкилотлар аъзоларидир.

 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз фаолиятини 2019 йил 17 сентябрдан бошлаган ва тасарруфига Жамият таркибидаги филиалларнинг бошланғич касаба уюшма ташкилотларини бирлаштиради.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонун, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Уставларига мувофиқ олиб боради.

2022 йилда Акциядорлик жамияти ходимлару учун муҳим бўлган 2 та локал норматив ҳужжат имзоланди:

·        2022 йил 24 августда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ҳамда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида Тармоқ (Тариф) Келишуви имзоланди. Тармоқ келишуви Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2022 йил 24 августда 70-5-сон билан рўйхатдан ўтказилди.
·        2022 йил 2 декабрда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ҳамда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2022-2024 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномаси имзоланди. Жамоа шартномаси Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан 2022 йил 12 декабрда 251-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

 2022  йилда Бирлашган касаба уюшмаси хизматидаги 18 та филиалларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари ўз иш режаларига мувофиқ самарали меҳнат фаолияти олиб бордилар. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” топшириғини ижроси таъминланди, жумладан:

 ·        Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик ҳисларини шакллантириш мақсадида Республикамизнинг тарихий обидалари ва диққатга сазовор қадамжолари — Бухоро шаҳрига жами 106 нафар ходимлар ва оила аъзолари олиб борилди (“Тошкент МЭТ”, “Фарғона МЭТ”, “Сурхондарё МЭТ” филиаллари);
·        Самарқанд шаҳрига 75 нафар ходимлар ва оила аъзолари олиб борилди (“Тошкент шаҳар МЭТ”, “Наманган МЭТ”, “Магистралтармоққурилиш” филиаллари);
·        Хива шаҳрига 105 нафар ходимлар ва оила аъзолари олиб борилди (“Қашқадарё МЭТ” филиали ҳамда Марказий бошқарув аппарати ходимлари);
·        Чимён тоғ зонаси экотуризмига 104 нафар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари олиб борилди (“Тошкент тиббий-санитария” қисми, Марказий бошқарув аппарати ходимлари);
·        Зомин дам олиш маскани экотуризмига 50 нафар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари олиб борилди (“Тошкент тиббий-санитария” қисми);
·        Тошкент денгизи экотуризмига 30 нафар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари олиб борилди (“Energo IT” филиали);
·        Қуёш институти экотуризмига 46 нафар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари олиб борилди ((“Energo IT” филиали).

Байрамлар муносабати билан жамоаларда байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/16634

Барча филиаллар ва таркибий бўлинмаларда 8 март, Наврўз, Хотира ва қадрлаш куни, Шифокорлар байрами, Янги йил байрамларига дастурхонлар тузалди. Бу тадбирларга энергетика тизими ривожига самарали меҳнатини қўшган Энергетика фахрийлари таклиф қилинди. 8 декабрь — Конституция куни байрами арафасида “Энергетика фахрийси” унвонига сазовор бўлган ходимларга, Фахрий ёрлиқлар ва Ташаккурнома олган ходимларга унвонлар ва гулдасталар такдим этилиши уюштирилди (барча филиаллар ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).

Ходимларнинг юбилей саналари, пенсияга чиқиши ва туғилган кунлари муносабати билан, уларга қимматбаҳо совғалар, зарчопон, эсдалик папкалари ва гулдасталар топширилиши уюштирилди (барча филиаллар ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ва 8 март —Хотин-қизлар байрами муносабати билан жамият ходимларига ва хотин-қизларига эсдалик совғалари тақдим этилди (“Тошкент МЭТ”, “Energo IT” филиаллари ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).

Хўжалик ҳисобидан 1% меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан Янги йил байрами муносабати билан жамият ходимларининг 4564 нафар фарзандларига янги йил совғалари тақдим этилди.

 Янги йил байрами томошаларига, болалар ўйин майдончаларига чипталар харид қилинди ва бепул тарқатилди (барча филиаллар ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).

Болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида 142 нафар болалар соғликларини тиклашди (Марказий бошқарув аппарати, “Тошкент МЭТ”, “Тошкент шаҳар МЭТ”, “Energo-IT”, “Магистралтармоққурилиш”, “Тошкент тиббий-санитария” қисми, “Қашқадарё МЭТ”, “Сурхондарё МЭТ”, “Навоий МЭТ” филиаллари).

Ижтимоий кўмакка муҳтож ходимларга моддий ёрдам кўрсатилди (барча филиаллар ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).

Янги йил байрами арафасида ходимларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди (“Сирдарё МЭТ”, “Қорақалпоқ МЭТ”, “Бухоро МЭТ”, “Жиззах МЭТ” филиалларида).

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ҳокимлигининг расмий мурожаатига кўра Янги йил байрами арафасида тумандаги 38 нафар кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди (ун, мой, гўшт, шакар, тухум, болалар янги йил совғаси).

 

Концерт, театрларга чипталар харид қилинди ва ходимларга бепул тарқатилди (барча филиаллар ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).

1 сентябрь ўқув йили бошланиши арафасида 2 ва ундан ортиқ мактаб ёшидаги ўқувчи фарзанди бўлган ходимларнинг фарзандларига ўқув-қуроллари харид қилинди (“Сирдарё МЭТ”, “Фарғона МЭТ” филиали).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ–6099-сонли “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонига асосан Акциядорлик жамияти тасарруфидаги филиалларнинг барча касаба уюшма қўмиталари томонидан ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси, волейбол ва минифутбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мусобақа ғолибларига ва иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди. Жамият раҳбарияти билан келишилган ҳолда иш вақти ичида ходимларни 30 минут давомида ишлаб-чиқариш гимнастикаси билан шуғулланишлари ташкил этилди.

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун бассейнларга абонемент чипталари тарқатилди. Ходимлар футбол билан шуғулланишлари учун футбол майдонлари арендаси маблағлари тўлаб берилди, спорт инвентарлари харид қилинди (барча филиаллар ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғликларини тиклаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2021 йил давомида Фарғона вилоятидаги «Нурафшон» сиҳатгоҳида 424 дан зиёд ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, энергетика фахрийлари соғликларини тиклашди.

Бўстонлиқ тоғ зонасида жойлашган “Угам” дам олиш масканида 5 нафар ходимлар ва оила аъзолари хордиқ олишлари таъминланди (Марказий бошқарув аппаратида).

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига 10 фоиз касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан Республикадаги «Турон», «Хумсон», «Зомин», «Оқтош», «Чортоқ», «Ботаника» ва «Чинобод» сиҳатгоҳлари ҳамда «Чорвоқ оромгоҳи», «Наврўз», «Кумишкон» дам олиш уйларига 83 та имтиёзли (45 фоиз) йўлланмалар олинган ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларига берилган.

Ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан 35 нафар ходим санаторияларга имтиёзли 45 фоиз нархда юборилди. 4 та йўлланма 4 нафар байналминалчи жангчи бўлган ходимларга ва Жамиятда кўп йиллардан буён ишлаётган ходимларга бепул берилди (барча филиаллар ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).

Республиканинг оммавий ахборот воситалари газета ва журналларга 2023 йил учун «Ишонч», «Ишонч — Доверие», «Даракчи» ва бошқа газеталарга обуналар ташкил қилинди (барча филиаллар ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).

Бирлашган касаба уюшма қошида ташкил этилган Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси билан ҳамкорликда жамиятдаги аёлларни ўрни ва мавқеини оширишга қаратилган кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди, хусусан, “Она тилим — жони дилим” шиори остида давлат тили байрамига бағишланган шеърият кунлари ўтказилди, миллийлигимизни тарғиб қилишликка қаратилган “ХОН-АТЛАС” тадбирлари уюштирилди. Шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллуд кунларига бағишланган адабиёт ва китобхонлик тадбирлари уюштирилди.

Йил давомида Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан хотин-қизларни спорт мусобақаларида актив иштирок этишлари ва саёҳатларга олиб борилиши уюштирилиб борилди. Хусусан, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Қалдирғоч уяси” дам олиш масканига 70 нафар хотин-қизлар дам олишга олиб борилди.

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси қошида ташкил этилган Ёшлар билан ишлаш комиссияси хам ўз фаолиятини 2022 йилда ижобий олиб борди. Хусусан, ёшлар ўртасида мунтазам равишда спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси, минифутбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мини футбол билан шуғулланишлари учун футбол майдончалари арендага олиб берилди. Бассейнларга абонементлар тарқатилди.

Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 2022 йилга мўлжалланган иш режасига кўра Жамият меҳнат жамоасининг жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилиши ва 2022–2024 йилларга мўлжалланган янги Жамоа шартномасини қабул қилиш видео-конференциясини ўтказди.

Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 2022 йилга мўлжалланган иш режасига қўмита йиғилишларида кўриб чиқилиши керак бўлган масалалар ”Мехнат мухофазаси ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш” ҳақида, “Меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши” тўғрисида, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат Дастурини бажарилишини таъминлаш тўғрисида”ги масалалар белгиланган вақтда қўмита йиғилишларида кўриб чиқилган.

Йил давомида Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан берилган топшириқлар бажарилган.

 Йил давомида Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига барча йўналишлар бўйича юборилиши лозим бўлган статистик ҳисоботлар, Йил дастури бўйича ҳисоботлар белгиланган муддатларда топширилган.

 

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари бирлашмаси кенгашига топширилиши лозим бўлган молиявий ҳисоботлар, йўлланмалар бўйича ҳисоботлар белгиланган муддатларда топширилган.

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси бухгалтерияси томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига Устав талабларига асосан йўналтирилиши лозим бўлган 30 фоизлик аъзолик бадаллари маблағлари ўз вақтида юборилиши таъминланган.

2022 йил давомида жамият ходимларидан, филиалларидан ва бошқа ташкилотлардан келган турли мавзуларни ўз ичига олган мурожаатлар Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан кўриб чиқилиб, белгиланган муддатларда ёзма кўринишда, Е-Ижро тизими асосида, мурожаатчиларга ижобий жавоблар берилиши таъминланди.

Мухтасар айтганда, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси 2022 йилда ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишда мавжуд куч ва имкониятларини ишга солган ҳолда хизмат қилди ва 2023 йилда худди шундай вазифа-мажбуриятларини бажаришга тайёр.

 ✍️ Нодира Хидирова, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси

 

Эътиборингизга «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси фаолиятига оид 2022 йил давомида эълон қилинган хабарлар ҳаволасини тақдим этамиз:

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>