Янгиликлар
МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ЭНЕРГЕТИКА КЕНГАШИ: ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ, ИШЧИ-ХОДИМЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ БЎЙИЧА БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИНИ ОШИРИШ МАСАЛАСИ
  • 21.05.2020
  • 1312

  2020 йил 20 май куни МДҲ давлатлари Энергетика Кенгашининг навбатдаги йиғилиши онлайн шаклда ўтказилди. Йиғилишнинг бу сафарга мавзуси — Электр энергетика соҳасида кадрлар тайёрлаш, ишчи-ходимларнинг хавфсизлик техникаси бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган малака ошириш ишларига бағишланди.

  Ишчи конференцияни МДҲ давлатлари Энергетика Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси И.А.Кузько очиб бергач, маърузачилар ўз чиқишларида кун тартибидаги масаланинг моҳияти ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

  8 га яқин мамлакатдан 20 дан ортиқ мутахассислар иштирок этган ушбу онлайн видеоконференцияда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти номидан Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати бошлиғи Зоир Атаев иштирок этди.

  Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 15 май куни МДҲ мамлакатлари энергетикларининг видеомулоқот шаклида ўтказилган йиғилиши энергетика соҳасида қайта тикланувчи энергия манбаларининг салмоғи, муқобил энергия йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш мавзусида бўлиб ўтган эди.

Батафсил: uzbekistonmet.uz/uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>