Янгиликлар
Андижонлик энергетиклар олийгоҳ талабаларига қуёш панелининг кўргазмали стендини ясаб беришди
  • 15.02.2023
  • 194

⚡️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали ишчи-ходимлари муҳандислик йўналишидаги олий таълим муассасалари билан илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйишган.

Мисол учун, Андижон машинасозлик институти билан ҳамкорликда, ишлаб чиқариш жараёнига таъсир кўрсатмаган ҳолда, филиал мутахассислари талабаларга "5+1" дастури асосида амалий машғулот дарсларини ўтказишди. Муҳандислик йўналишида таҳсил олаётган талабаларга қайта тикланувчи энергия манбалари ва улардан самарали фойдаланиш мавзуси бўйича амалиёт дарслари ўтилди.

Шунингдек, Реле ҳимояси ва электр синови хизмати ходимлари Андижон машинасозлик институтига қуёш панелининг кўргазмали стендини ясаб беришди.

✍️ «Андижон МЭТ» филиали Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>