Янгиликлар
«ENERGO-IT» филиали: маъмурий, диспетчерлик ва технологик алоқа сифати таъминланмоқда
  • 15.02.2023
  • 198

⚡️ «ENERGO-IT» филиали ишчи-ходимлари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ таркибидаги филиал ҳамда таркибий бўлинмалар, “Энергия” координацион диспетчерлик маркази, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тасарруфидаги «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси учун маъмурий, диспетчерлик ва технологик алоқа, шу билан бирга, телеахборот каналлари узлуксиз ишлашини таъминлаш учун самарали меҳнат қилишмоқда.

Шунингдек, Филиалнинг меҳнат муҳофазаси бўйича масъул ходими томонидан хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, иш жойларининг санитария ҳолати назорати, ишчи-ходимларнинг махсус кийим-бош билан таъминланганлиги даражаси назорат этилмоқда.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>