Янгиликлар
«Самарқанд МЭТ» филиалида «Хавфсизлик техникаси куни» тадбирлари ўтказилди
  • 14.02.2023
  • 202

«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали директорининг тегишли буйруғига асосан Самарқанд вилоятида жойлашган юқори кучланишли подстанция ҳамда электр тармоқлари объектларида «Хавфсизлик техникаси куни» тадбирлари ўтказилди.

⚡️ Тадбир давомида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ, хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги, хавфсиз иш шароитини яратиш қоидалари ҳамда ходим жароҳат олганга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари бўйича амалий машғулотлар бўлиб ўтди.

Машғулотлар давомида аниқланган камчиликлар бўйича тушунтиришлар берилиб, олинган билим ва кўникмалар тест саволлари орқали мустаҳкамланди.

✍️  «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали Хавфсизлик техникаси гуруҳи

Веб-саҳифаFacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>