Янгиликлар
14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун
  • 14.02.2023
  • 195

Темурийлар сулоласи вакили, ўзбек мумтоз адабиётининг ёрқин намоёндаси — Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февраль куни дунёга келган. Бу йили шоҳ ва шоир таваллудининг 540 йиллиги нишонланмоқда.

Туркий адабиётнинг энг машҳур вакилларидан бири, ўзининг ижобий фаолияти ва кучли сиёсати билан дунё тарихида ўчмас ном қолдирган буюк шоҳ ва шоир Амир Темурнинг муносиб ворисларидан бўлди.

Бобур ота томондан Амир Темурнинг бешинчи авлоди эди. Унинг отаси Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси Қутлуғ Нигорхоним эса Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи бўлган.

Инглиз олими Уилям Эрскин Бобур ҳақида шундай деганди: “Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди”.

Веб-саҳифаFacebookYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>