Янгиликлар
2022 йил СAРҲИСОБИ. 4-сонли: «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали — соғлом ва беталофат иш муҳитини яратиш, электр энергетика соҳасининг илғор жамоаси сифатида шаклланиш сари
  • 08.02.2023
  • 191

«Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиалининг асосий вазифаси — электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналардан қабул қилиб, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига узатишни, шунингдек, бошқа давлатларнинг электр энергетикаси тизимлари ва магистрал электр тармоқлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишдан иборат.

 

«Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиалида, 2022 йил давомида электр тармоқ хўжалиги объектлари, яъни 500 кВ кучланишли «Ўзбекистон», 220 кВ кучланишли «Ўзгариш», «Фарғона», «Повулғон», «Сокин», 110 кВ кучланишли «2А» подстанциялари ҳамда умумий узунлиги 591,322 километрни ташкил этган 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш линияларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда подстанцияларда модернизация-реконструкция ишларини ташкил этиш каби кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

 
Жумладан: 2022 йил мобайнида филиал тармоқлари орқали 9562637,284 минг кВт•соат электр энергияси транспортировка қилинди.

Электр энергиясини узатиш жараёнидаги технологик сарфи 188040,413 минг кВт•соатни ёки 1,97 % ташкил қилди.

Электр энергиясини тежаш бўйича ташкилий тадбирлар режасига асосан 1583,701 минг кВт•соат иқтисод қилиниши кўзда тутилган бўлиб, амалда 3120,586 минг кВт•соат, яъни 197,1% электр энергияси иқтисод қилинди.

Подстанцияларнинг хўжалик эҳтиёжи учун истеъмол қилинадиган электр энергиясининг сарфи бўйича белгиланган режа 710,000 минг кВт•соат бўлиб, ҳақиқатда 499,123 минг кВт•соат истеъмол қилинди. Бунинг натижасида 186,097 минг кВт•соат иқтисод қилинди.

Электр қурилмаларни сифатли эксплуатация қилиш — олдимиздаги муҳим вазифаларимиздан бири.

2022 йил мобайнида 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш линияларининг 53,6 километр қисмида мукаммал таъмир ишлари бажарилди ва «Ўзэнергоинспекция» Фарғона ҳудудий бўлимидан назорат кўригидан ўтказилди. Бу тасдиқланган режага нисбатан 100 фоизни ташкил этди. Жорий таъмир ишлари электр узатиш линияларининг 47,4 километр қисмида амалга оширилиб, белгиланган режага нисбатан 100 фоизга бажарилди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ маблағлари ҳисобига харид қилинган замонавий ЛК–160/220 русумидаги полимерли изоляторлардан 27 донаси филиал тасаруффидаги 220 кВли электр узатиш линияларида ўрнатилди, 155 дона жисмонан ва маънан эскирган ПФ ва ПС русумидаги изоляторлар ПС русумли изоляторларга алмаштирилди. Бу орқали юқори кучланишли линияларда электр энергиясини ўтказишдаги мустаҳкамлик, яъни электр таъминоти ишончлилиги оширилди.

Шунингдек, қўшни Қирғизистон Республикаси ҳудудидан ўтган Л-П-Уз, Л-С-Л-1 ҳаво тармоғидаги таянчларга 160 дона қушларга қарши мосламалар ўрнатилди. Подстанциялардаги 220, 110 ва 35 кВ кучланишли ўчиргичларнинг 10 донаси мукаммал таъмирланди ва 49 дона ўчиргичларда жорий таъмир ишлари бажарилди.

2022 йилда мавжуд ҳаво компрессорларининг 1 донаси мукаммал таъмирланди. 8 дона автотрансформаторларда жорий таъмирлаш ишлари тасдиқланган режага кўра ташкил этилган ҳолда тўлиқ бажарилди.

Бино ва иншоотларни даврий таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш ва эстетик ҳолатини яхшилаш мақсадида, 220 кВли «Фарғона» подстанцияси асосий бошқарув биносининг ташқи фасади тўлиқ таъмирланди. Подстанция ҳудудида бетонли йўлаклар ва бардюр тўсиқлари ўрнатилди, шунингдек, подстанция ходимлари учун ҳожатхона қурилиши якунланди.

Эксплутация ишлари ва бошқа турдаги ишларни амалга оширишда автотранспорт воситалари ва механизмларнинг муносиб хизмати беқиёс. Жорий йилда Филиал тасарруфидаги 22 дона махсус автотранспорт ва механизмлар таъмирланиб, умумий қиймати 151,355 млн. сўмлик ишлар бажарилди.

2022 йил мобайнида ишчи-ходимларнинг билим-савиясини аниқлаш ва малакасини ошириш мақсадида 347 нафар мутахассислар билим синовларидан ўтказилди.

Барча объектларимизда аварияли ҳолатларни олдини олиш ва тезкор бартараф этиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган аварияга қарши 81 марта ва ёнғинга қарши 73 марта амалий машғулотлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрь санасидаги 3284-сонли «Жаҳон банки иштирокида магистрал тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш инвест лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижроси асосида, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги 22 дона подстанцияларида амалга оширилаётган модернизация ва реконструкция ишлари доирасида, «Фарғона МЭТ» филиали таркибидаги энерготизимни ташкил қилувчи 220 кВ кучланишли «Сокин», «Ўзгариш», «Фарғона» подстанцияларида ҳам эскирган электр қурилмаларни замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилди.

 

 

Жумладан, «Ўзгариш» подстанциясида 110 кВли ҳаволи ўчиргичлар элегазли ўчиргичларга алмаштирилиб, режалаштирилган ишлар ниҳоясига етказилди. Хусусан, 8 комплект 110 кВли ҳаволи ўчиргичлар элегазли ўчиргичларга алмаштирилди.

«Сокин» подстанциясида 220 кВли ва 110 кВли ҳаволи ўчиргичлар элегазли ўчиргичларга алмаштирилиб режалаштирилган ишлар бажарилди. Хусусан, 6 комплект 220 кВли, 2 комплект 110 кВли мойли ўчиргичлар элегазли ўчиргичларга. 220 кВ ли 6 дона ўта кучланишни сўндиргич (разрядник) алмаштирилди.

«Фарғона» подстанциясидаги 200 МВАли АТ–1 автотрансформаторини ўрнига, 200 МВАли автотрансформатори ўрнатилиши билан бирга реле ҳимояси панеллари янги — замонавий микропроцессорли РХ шкафларига алмаштирилди. 110 кВли ҳаволи ўчиргичлар элегазли ўчиргичларга алмаштирилиб, режалаштирилган ишлар бажарилди. Хусусан, 12 комплект 110 кВли ҳаволи ўчиргичлар элегазли ўчиргичларга, КА-6У К7 КРУН қурилмаси КРУН 10 кВ замонавий қурилмага, шу билан бирга, 220 кВ ли 6 дона ток трансформаторлари алмаштирилди.

2022 йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабни ошишини инобатга олган ҳолда, бўш турган ҳудудлардан самарали фойдаланиш мақсадида, филиал таркибидаги 40,5 сотих мавжуд ер майдонларда ишлов берилиб, жами 4765 туп (помидор, карам, қалампир, булғор қалампири) кўчатлар ва картошка ва ловия каби сабзавот экинлари экилди. Етиштирилган мева ва турли полиз маҳсулотлари билан филиал ходимлари таъминланди.

 

 

 

2022 йил давомида эришилган ижобий натижалар самоқли бўлгани қаторида айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилди. Хусусан, электр энергиясини узатиш жараёнида — 7 маротаба подстанция электр қурилмаларида ва 3 маротаба электр узатиш линиясида фавқулотда ўчишлар қайд этилди. Барча фавқулотда ўчишлар — 2-даражали тўхталиш сифатида белгиланди. Фавқулотда ўчишга сабаб бўлган омиллар тезкор аниқланди ва бартараф этилди.

2022 йилнинг сўнгги ойларида Ўзбекистонда кузатилган аномал совуқ даврида, кучайтирилган иш режимида, ишчи-ходимлар учун тушлик қилишлари учун маъмурий бино ичида кичик ошхона ташкил этилди.

«Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси томонидан 2022 йилда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида «2022 йилда бажариладиган тадбирлар ва ишлар режаси» ишлаб чиқилиб, мазкур режа асосида ишлар ташкил қилиб борилди. Филиал ходимларининг саъй-ҳаракатларининг замирида — соғлом ва беталофат иш муҳитини яратиш, электр энергетика соҳасининг илғор жамоаси сифатида шаклланиш ҳамда Президентимизнинг 2017 йил 16 сентябрь санасида тасдиқлаган ПҚ–3284-сонли «Жаҳон банки иштирокида магистрал тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш инвест лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини ўз вақтида таъминлашга эришиш каби устивор вазифалар мужассам.

✍️Шерзод Комилов, «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали директори

 

Veb-sahifa: uzbekistonmet.uz

Telegram: https://t.me/uzmetaxborotxizmati  

Facebook: https://www.facebook.com/elektrtarmoq

Twitter: https://twitter.com/uzbekistonmet  

Instagram: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

Odnoklassniki https://ok.ru/group/61026265792660

Utube videofayllari https://utube.uz/ru/users/7208

Youtube videofayllari https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg  

Elektron pochta: info@uzbekistonmet.uz

E-xat: uzbekiston_met@exat.uz  

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>