Бўш иш ўринлари
Номзодлар билан суҳбат ўтказилди!
  • 07.02.2023
  • 196

Бугун, 2023 йил 7 февраль куни соат 15:00 дан 17:00 гача «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси қуйидаги бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказди:

▶️ “Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали директори лавозими;

веб-сайт

▶️ Ғазначилик бошқармаси мутахассиси лавозими;

веб-сайт

▶️ «Тошкент шаҳар МЭТ» филиали Ходимларни тайёрлаш маркази бошлиғи ўринбосари ҳамда методисти лавозими;

веб-сайт

❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Онлайн резюме

kadr_nes@uzbekistonmet.uzinfo@uzbekistonmet.uz

✅ Номзодлар учун эслатма

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида ҳар ҳафта (uzbekistonmet.uz веб-сайтида эълон қилинган ҳар бир бўш ишни учун) тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этилади. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади.

Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар бўш иш ўрни мавжуд бўлган бошқарма ёки бўлим мутахассисларига маъқул келса (қўйилган талабларга мувофиқ келса), номзод бевосита суҳбатга чақирилади.

⚡️Номзодлар махсус комиссия суҳбат ўтказади. Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.

❗️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида мавжуд иш ўинларига ишга кириш ниятида ҳужжат топширмоқчи бўлган номзодлар қуйидаги тавсиялар билан танишиб чиқиш лозим: ўзбекча  / o‘zbekcha

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>