Янгиликлар
2022 йил СAРҲИСОБИ. 3-сонли: Электр қурилмаларини барқарор фаолияти — Наманган вилояти иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли истеъмолчилари электр таъминоти ишончлилигини ошириш
  • 07.02.2023
  • 215

Ўтган ҳисобот йили давомида «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан ўзининг асосий техник фаолияти, тасарруфидаги электр қурилма ва тармоқларни соз ва беталафот ишлашини таъминлаш учун мукаммал ва жорий таъмирлаш, эскирган электр қурилмаларни янгилаш — модернизация ва реконструкция амалиётлари, ишлаб чиқарувчилардан электр энергиясини қабул қилиб олиш ва тақсимловчи тармоқларга узатиш бўйича тасдиқланган режалар ижросини таъминлашга эришилди.

Бундан ташқари, меҳнат муҳофазаси, ходимлар билан ишлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилиб, Акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан белгиланган барча тадбирларда фаол қатнашилди.

2023 йил 1 январь ҳолатига Филиал балансида:

Тўла қуввати 1 млн 325 минг кВА бўлган 3 та 220 кВ кучланишли подстанциялар мавжуд.

Жумладан:

• 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанцияси — тўла қуввати 525 мВА;

• 220/110/10 кВ кучланишли «Обиҳаёт» подстанцияси — тўла қуввати 400 мВА;

• 220/110/10 кВ кучланишли «Қизилравот» подстанцияси — тўла қуввати 400 мВА.

Шунингдек, «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфида умумий узунлиги 603,336 км бўлган 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш линиялари мавжуд.

Ҳисобот йили давомида ишлаб чиқариш таркибий бирликлари томонидан асосий электр қурилмаларида режалаштирилган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари тўла ҳажмда бажарилди.

Электр узатиш линияларини барқарор, фавқулодда авариявий ҳолатларсиз ишлашини таъминлаш учун линиялар хизмати томонидан мукаммал таъмирлаш ишларидан ташқари жорий таъмирлаш ишлари ҳам режага мувофиқ 100 фоизга бажарилди.

Бунда қушларга қарши тўсиқлар ўрнатиш (50 дона, яъни режага нисбатан 110 %), таянчларни тросли тортқичларини меъёрга келтириш (40 дона, яъни режага нисбатан 90%), таянчлардаги ерлагич ва анкер больтлари ҳолатини текшириб, аниқланган камчиликларни (30 дона) бартараф этиш ишлари бажарилди.

Шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни тезкорлик билан бартараф этиш учун мутахассислардан иборат доимий ҳолда ишга шай турувчи махсус автотранспорт воситалари, алоқа жиҳозлари, зарурий эҳтиёт қисм ва ҳимоя воситалари билан таъминланган гуруҳлар ташкил этилди.

1-жадвал

Асосий электр қурилмаларида бажарилган таъмирлаш ишлари:

Т/р

Электр қурилма

Мукаммал таъмирлаш

Жорий таъмирлаш

режа

амалда

%

режа

амалда

%

1

110-500 кВ ўчиргичлар

10

10

100

70

70

100

2

Компрессор қурилмалари

3

3

100

3

Трансформатор ва автотрансформаторлар

12

12

100

4

110–220 кВ ҳаво электр узатиш линиялари

51,23

51,23

100

429,566

429,566

100

 

Ушбу амалга оширилган ишларни барчаси учун «Ўзэнергоназорат» инспекциясининг ижобий хулосаси олинган.

2-жадвал

Филиал тасарруфидаги қурилмалар орқали қабул қилинган ва узатилган электр энергияси миқдори қуйидагиларни ташкил этди:

 

Қабул қилинган электр энергияси (кВт•соат)

Узатилган электр энергияси (кВт•соат)

Изоҳ

Қаердан

Миқдори

Қаерга

миқдори

 

1

«Ангрен ИЭС» АЖ

1 064 557,296

 

Ангрен ИЭС

4 190,736

 

 

2

«Тўрақўрғон ИЭС» АЖ

4 212 344,400

Тўрақўрғон ИЭС

44 013,200

 

 

3

Каскад МГЭС КФК

46 609,750

Каскад МГЭС КФК

6,600

 

4

«Фарғона МЭТ» филиали

1 520,200

Фарғона МЭТ

643 464,800

 

5

Қирғизистон.

220 кВ кучланишли «Кристалл» подстанцияси

949 062,950

220 кВ кучланишли «Кристалл» подстанцияси

434 297,388

 

II

Жами 220 кВ орқали қабул қилинди:

6 274 094,596

Жами 220 кВ орқали узатилди:

1 125 972,724

кВт•соат

 

 

 

 

 

 

 

III

«Наманган ХЭТК» АЖ га 110 кВ ЭУТ орқали жами етказиб берилди:

5 063 117.03

 

 

 

IV

«Наманган МЭТ» филиали подстанцияларида ўз эҳтиёжи учун сарфланди:

Режа

Факт

+/-

3013,175

1755.509

1257.666

 

«Ўзбекистон МЭТ»АЖ томонидан 220/110 кВ ли тармоқлар орқали электр энергиясини узатишда рухсат берилган йўқотишлар миқдори режага асосан 1.84 % фоиз белгиланган бўлиб, амалда йиллик 1.45 % ни ташкил этди.

Ҳисобот йилида филиалга «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Капитал қурилиш бошқармаси томонидан модернизация дастури асосида 2 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ҳамда олдинги йилларда амалга оширилган қурилиш объектларидаги қолган ишларни якунлаш режаси белгиланган эди. Хусусан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги “Жаҳон банки иштирокида “Магистрал электр тармоқлари подстанцияларини замонавийлаштириш ва қайта қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 3284-сонли Қарори асосида тасдиқланган дастурнинг 1-фазасига киритилган 220/110/10 кВ ли “Сардор” подстанциясида 2022 йилда электр қурилмаларини модернизация қилиш ва бино-иншоотларни таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, подстанциядаги эскирган асосий электр қурилмаларидан:

• 20 комплект 110 кВ ли ҳаво ўчиргичлар;

• 7 комплект 220 кВ ли ҳаво ўчиргичлар;

• 36 комплект 110 кВ ли ажратгичлар;

• 21 комплект ОПН яшин қайтаргичлар;

• 18 комплект 110–220 кВ ли трансформатор токлари;

• 30 комплект РЗА ва алоқа воситалари панелларини янги замонавийларига алмаштириб ишга туширилди.

Шунингдек, дастур доирасида подстанциядаги асосий ишлаб чиқариш, диспетчерлик бинолари ҳамда маъмурий бино ва ҳудудларни таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ушбу ишлар учун жами 19.6 млрд сўм маблағлар сарфланди.

Ҳисобот йили учун белгиланган 2 млрд сўмлик режа амалда 5 млрд 285 млн сўмлик қурилиш-монтаж ишларини бажариш билан якунланди.

Ўтган йилда, шунингдек, 220 кВ ли «Қизилровот» подстанциясида «Тўрақўрғон ИЭСдан қувват узатиш» дастури доирасида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ томонидан тасдиқланган, 2021 йил 4 март санасида ўтказилган йиғилиш баённомаси қарорига асосан бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, подстанциядаги асосий ишлаб чиқариш ва диспетчерлик биноси таъмирланди, автоматик ёнғинни ўчириш системаси янгиланди ҳамда қуввати 200 мВА бўлган АТ-3 автотрансформаторини монтаж қилиш ишлари якунланди. Бажарилган ишлар қиймати 4 млрд 131 млн сўмни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 октябрдаги ПК–3336-сонли қарори асосида «Поп–Наманган–Андижон темирйўл линиясини электрлаштириш» лойиҳаси билан тасдиқланган дастур доирасида белгиланган  умумий қиймати 8 млрд 300 млн сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «2022–2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндошув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ–72-сонли қарори асосида «Магистрал тармоқлар подстанцияларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш» дастурига киритилган 220 кВ кучланишли «Обиҳаёт» подстанцияси бўйича техник топшириқлар ишлаб чиқилди.

Лойиҳа бош пудратчиси: «Ўзинжиниринг» республика лойиҳалаш институти (РЛИ);

Лойиҳанинг умумий қиймати: 12.75 млн АҚШ доллари ҳисобида.

2022 йил 30 март санасида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ва «Ўзинжиниринг» РЛИ ўртасида лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқиш учун 1223-22/ТЭО-рақамли шартнома тузилган. Ушбу шартномага қўшимча келишув шартномасининг 3-иловасида 220 кВ ли «Обиҳаёт» подстанциясида бажариладиган модернизация ва реконструкция ишларининг қийматини белгиланган. Унга кўра объектда амалга ошириладиган ишлар, ўрнатиладиган қурилмалар қиймати КҚС ва буюртмачининг қўшимча харажатларисиз 12 750 260 АҚШ доллари миқдорида бўлиб, шундан қурилиш-монтаж ишлари учун — 2 714 330 АҚШ доллари; қурилма ва материаллар — 10 035 930 АҚШ доллари ҳисобида маблағ ажратилади.

Маълумот ўрнида: ҳисобот йилида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ва «Ўзинжиниринг» РЛИ ўртасидаги қўшимча келишув асосида ижрочи томонидан амалга оширилган ишлар учун “Наманган МЭТ” филиали томонидан миқдорида 763 850 154 сўм маблағ сарфланди.

Шунингдек, Филиалда меҳнат муҳофазаси, ходимлар билан ишлаш, уларни малакасини ошириш ҳамда Акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан тасдиқланган режалар асосида фаолият олиб борилди. Амалга оширилган ишлар натижасига кўра, “Наманган МЭТ” филиалида ходимлар ҳаёти билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай бахтсиз ҳодиса рўй бермади. Хавфсиз иш шароитини яратиш бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлиги ишчи-ходимларимизнинг хавфсиз меҳнат шароитларида акс этди.

Ҳисобот (2022) йилида:

• электр қурилмаларида авариялар: содир бўлмади;

• электр қурилмаларида 1-даражали ўчишлар: содир бўлмади;

• электр қурилмаларида 2-даражали ўчишлар: 5 дона;

• электр қурилмаларида ходим айби билан ўчишлар: содир бўлмади.

Филиалда жароҳатланишларни олдини олиш қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Хавфсизлик техникаси машғулотлари ва «Хавфсизлик техникаси кунлари» тадбирлари якунлари бўйича 12 марта ҳисобот йиғилишлари ўтказилиб, подстанция ва хизмат бошлиқларининг ахборотлари тингланди. Хавфсизлик техникаси кабинети мавжуд бўлиб, кўргазмали қуроллар билан жиҳозланган. «Наманган МЭТ» филиали тасарруфидаги подстанция ва хизматларда «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2021 йил 14 июндаги 186-сонли буйруғига асосан 2022 йилнинг 1 июлдан 1 августигача «Хавфсизлик техникаси» кўрик ойлиги ўтказилди.

Кўрикда барча муҳандис-техник, ишчи-ходимларни фаол иштирок этилиши таъминланди. Кўрик даврида бўлинмалар ўртасида ўқув семинар мусобақалари ўтказилди. Шунингдек, бир неча маротаба оммавий ахборот воситалари ҳамда назорат ташкилотлари иштирокида аварияга қарши амалий машғулотлар ўтказилди. Бундан ташқари, тасдиқланган дастурлар асосида филиал раҳбарияти ва юқори малакали ходимларни жалб қилган холда асосий ишлаб чиқариш таркибий бирликлари ходимларининг малакаси ошириб борилмоқда.     

Филиалда меҳнат интизоми ва ижро назорати йўналишида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Ўтган ҳисобот йилида (2022) филиалнинг ижро назорати гуруҳида жами 857 дона турли йўналишдаги ҳужжатлар қайд этилди. Жумладан,

• Акциядорлик жамиятидан келган буйруқлар (кўрсатмалар): 266 та;

• Топшириқ мазмундаги хатлар: 280 та;

• Топшириқ мазмундаги факсограммалар: 311 та.

 Ушбу ҳужжатларни барчасини ижрочиларга етказилиб, бажарилиши назоратга олинган, йил якунига кўра ижроси бажарилмаган хужжатлар қолмаган.

Филиалнинг молиявий фаолият бўйича сарҳисоби

Асосий воситалар:

«Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали балансида ўтган 2022 йилнинг якуни, 2023 йил 01 январь ҳолатига 514 908 392 минг сўм асосий воситалар мавжуд. Уларнинг эскириш қиймати — 244 762 632 минг сўм; Қолдиқ қиймати эса 270 145 760 минг сўмни ташкил қилади.

2022 йил давомида 1 221 641 минг сўм асосий воситалар ва 2 697 354 минг сўм материаллар ички идоравий корхоналардан кирим қилинган. Ушбу асосий воситаларга 2022 йил давомида 47 014 410 минг сўм эскириш ҳисобланган.

Товар моддий бойликлар:

Йил якуни, 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра ишлаб чиқариш захиралари 13 829 305 минг сўмдан иборат бўлди.

Дебитор ва кредитор карздорлик:

2023 йил 1 январь ҳолатига филиалдаги дебитор қарзлар жами 260 906 минг сўмни ташкил қилди. Ушбу қарздорликнинг барчаси аванс ҳисобланади. Кредитор қарздорлик эса 1 020 774 минг сўмни ташкил этди.

Бюджет билан ҳисоб-китоблар:

2023 йил 1 январь ҳолатига бюджет олдидаги дебитор қарздорлик 140 462 минг сўмни, кредитор қарздорлик 57 339 минг сўмни ташкил этди.

Бюджетдан ташкари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар:

Йил якунига кўра бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга дебиторлик қарздорлик 12 761 минг сўмни ташкил қилди. Кредитор қарздорлик эса 0 сўмни ташкил этган.

Капитал курилиш:

Тугалланмаган капитал қурилиш бўйича 2023 йил 1 январь ҳолатига 51 996 873 минг сўм қолдиқ мавжуд бўлиб, 2022 йил давомида 21 631 858 минг сўм қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

Молиявий натижалар:

Филиал электр энергиясини транспортировка қилиши учун 2022 йил давомида жами 61 281 686 минг сўм харажат қилинган бўлиб, асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари бўйича 981 177 минг сўм қўшимча даромад олинган, якуний натижа бўйича 60 300 509 минг сўм харажатлар билан якунланди.

Маълумот ўрнида: Филиал жамоаси томонидан ҳисобот йилида амалга оширилган ва санаб ўтилган ишлар ва барча саъй-ҳаракатлар — Филиал тасарруфидаги электр қурилмаларини барқарор, беталафот ишлашини таъминлаш; ходимлар томонидан меҳнат хавфсизлиги ва хавфсизлик техникаси талабларига тўла риоя этилишига ҳамда пировард натижада ишлаб чиқаришда ҳеч қандай фавқулодда ва бахтсиз ҳолатларга йўл қўймасликка эришиш; Наманган вилояти иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли истеъмолчиларига талаб этилаётган миқдордаги сифатли электр энергиясини етказиб бериш; пировард натижада Наманган вилояти, қолаверса Ватанимиз иқтисодиётини янада ривожланишига муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

Равшан Ибрагимов, «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали директори

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>