Янгиликлар
Кўрсатилган амалий ёрдам учун турдош ташкилот томонидан «Ташаккурнома» ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди
  • 06.02.2023
  • 179

2023 йил январь ойидаги аномал совуқ об-ҳаво шароитида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти энерготизимида содир бўлган носозликларни тезкор бартараф этиш ҳамда аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлашдаги заҳматли фаолияти, зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб, ўз касбига садоқат ва юксак масъулият билан ёндашгани учун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 500 кВ кучланишли «Тошкент» подстанцияси ходимлари, шунингдек, Филиалнинг электр тармоқлари хизматининг Чиноз, Олмалиқ, Чирчиқ ва Тошкент гуруҳлари мутахассислари паст кучланишли тақсимловчи тармоқлари — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ объектларида берган амалий ёрдамлари учун турдош ташкилот раҳбарияти томонидан «Ташаккурнома» ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Эслатиб ўтамиз, «Тошкент шаҳар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ тасарруфидаги объектларнинг электр таъминотидаги носозликларини бартараф этилишида амалий кўмак бериш мақсадида, «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиалида 7 та аварияни бартараф этиш бригадаси тузилиб, бригадалар асбоб-ускуналар билан жиҳозлантирилган ҳолда жорий йилнинг 18 январида пойтахтнинг Чилонзор туманига сафарбар этилган эди. Олиб борилган ишлар натижасида 10 дан ортиқ кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи 530 дан ортиқ аҳоли истемолчиларининг электр таъминоти тикланган эди.

 

«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>