Янгиликлар
Жамият «спорт тарғиботчиси»: Дам олиш кунлари оммавий спорт мусобақалари ўтказилмоқда
  • 30.01.2023
  • 241

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг тасдиқланган чора-тадбирга асосан, 2023 йил давомида соғлом-турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш учун бир қанча спорт мусобақаларини ташкил этиш режалаштирилган.

Шу сабабли 2023 йилнинг январь ойида боулинг спорт тури бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Боулинг спорт тури бўйича ўтказилган мусобақа ғолиблари билан танишинг.

 

Эркаклар баҳси:

1-ўрин: Собиров Расул Самандарович — Электр энергиясини харид қилиш бошқармаси етакчи муҳандиси;

2-ўрин: Худойбердиев Хисравжон Хабибулла ўғли — Юридик бошқармасида 2-тоифали юрисконсульти;

3-ўрин: Таштаев Нодир Абдувалиевич — Электр тармоқларини эксплуатация қилиш бошқармаси бош мутахассиси.

Аёллар баҳси:

1-ўрин: Шарафутдинова Арофат Бахтиёр қизи — Ишларни юритиш бошқармаси 1-тоифали техниги;

2-ўрин: Қодирова Дурдона Мирхатам қизи — Лойиҳаларни амалга ошириш мутахассиси;

3-ўрин: Адилова Наргиза Саидахборовна — Ходимлар билан ишлаш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси 1-тоифали техниги.

Эслатиб ўтамиз, спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси ёрдамида амалга оширилмоқда.                                 

Одилжон Воҳидов, Жамият «спорт таргиботчиси»

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>